Даволаниш

“Олтинсой” санаторийси

      “Олтинсой” санаторийси Навоий шаҳридан 80 км шимолий-шарқда Оқтоғ ён-бағрида жойлашган. ҳудуднинг баландлиги денгиз сатҳидан 400 м юқорида, ҳаво ҳарорати йил давомида январь ойида – 13 С дан июль ойида +27,5 С гача , ўртача 13,1 С ни ташкил этади. Иссиқ кунлар даври- 200 кун. ҳавонинг нисбий намлиги қишда ва илк баҳорда нисбатан юқори – 40% атрофида. Шамолнинг тезлиги йил давомида қишда 2-3 м/с дан ёзда 3-4 м/с гача ўзгаради. Йил давомида 300 мм . ёғингарчилик бўлади.

Бу ерда даволаш учун ишлатиладиган минерал сув 1979 йилда Сирдарё гидрогеология экспедицияси томонидан ичимлик сувини излаш вақтида топилган. 1982-1984 йилларда бу ерда 160-265 м гача бўлган 9 та қудуқ қазилган ва улардан таркиби бир-бирига яқин минерал сувлар чиқади.1982-2001 йилларда 170 ўринли  Олтинсой СУБ қошида физиотерапия бўлими фаолият юритган

2007-2009 йиллар Олтинсой СУБ биноси Республика Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши  курортлар бошқармаси тасарруфига ўтказилди ва тўлиқ қайта таъмирланди.2009 йил 26-август куни 80 ўринли замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган  “Олтинсой” санаторийси фаолият бошлади.

Қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун  1.5 млрд дан ортиқ маблағ сарфланди.Бунда “Зилола”ОАЖ ва “Хатирчи сервис ” қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилди.

Олтинсой” санаторийсида беморларни даволаш учун 1р ва 2п скважиналаридан олинадиган минерал сувлар ишлатилади.

Терапия ва тиббий реабилитация илмий текшириш институти ва “ГИДРОИНГЕО” ГП лабораторияларида бажарилган анализ натижаларига кўра мазкур сувлар кам минераллашган (М 1.7-1.8 г/л) азотли-юқори ҳароратли (640-700 С) кремнийли (H2SiO3  38-55 мг/л) натрий сульфат-хлоридли , кучсиз ишқорий (рН 7.3-7.8) юмшоқ (қаттиқлиги  3.6-3.8 мг.экв/л) сувлар туркумига кириб , 2 л/с дебит билан чиқади.Сув таркибида қуйидаги специфик компонентлар ва микроэлементлар мавжуд: радон – 3.5 нКи/л, фтор – 1.05 мг/л, мишяк, селен, мис , рух ва бошқалар меёрдан кам миқдорда Санитар – бактериологик кўрсаткичлар меёрга мос келади. Мазкур сувлар юрак –қон томир системаси, асаб системаси, таянч-ҳаракат системаси, эндокрин системаси,  сийдик айириш системаси, гинеко-логик ва тери         касалликларида ванна кўрини-шида даволашга ҳамда ошқозон–ичак касалликла-рида даволовчи-ошхона суви сифатида ишлатишга тавсия этилади.

Санаторийда беморларга юқори малакали шифокорлар (гинеколог, кардиолог, терапевт, невропатолог, стоматолог) хизмат кўрсатишади . ЭКГ ва клиник –биохимик лаборатория текширишлари бажарилади.

 

Олтинсой минерал сувини ичиш учун кўрсатмалар:

1.Сурункали гатсритлар (Нормал секретор функция билан пасайган секретор функция билан, ошган секретор функция билан)

2.Асоратланмаган ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги. Операция қилинган ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак касалликлари.

3.Сурункали колитлар ва энтероколитлар.

4.Жигар ва ўт йўллари сурункали касалликлари:

Гепатитлар, холециститлар, ангиохолитлар, калькулёз холецистит

(инфекция билан асоратланмаган ва оператив даво талаб қилмайдиган турлари). Постхолецистэктомик синдром (операциядан 3 ой муддатдан кейин).

5. Сурункали панкреатитлар.

6.Модда алмашинув касалликлари: қандли диабетсемириш, , подагра, сийдик-тош диатези, оксалатурия, фосфатурия.

7. Сийдик йўллари сурункали касалликлари.

 

Олтинсой минерал сувини ванна кўринишида қўллаш учун кўрсатмалар :

Юрак-қон томир системаси касалликлари:

1.Ревматизм, ноактив фазаси, юрак нуқсонисиз ёки юрак нуқсонлари қон айланиш етишмаслиги I даражадан юқори бўлмаганда.

2.Инфекцион-аллергик миокардит ўтказилгандан кейинги ҳолат, 6-8 ойдан кейин,  қон айланиш етишмаслиги I даражадан юқори бўлмаганда.

3.Юрак туғма нуқсонлари эндокардит белгиларисиз ва  қон айланиш етишмаслиги I даражадан юқори бўлмаганда.

4.Сурункали юрак ишемик касаллиги : енгил стенокардия хуружлари ва  қон айланиш етишмаслиги I даражадан юқори бўлмаганда.

5. Атеросклеротик кардиосклероз , юрак ритми бузилиши ва  қон айланиш етишмаслиги I даражадан юқори бўлмаганда.

6. Гипертония касаллиги I-II босқичи, секин прогрессияланувчи кечиши , юрак ритми бузилиши ва  қон айланиш етишмаслиги I даражадан юқори бўлмаганда.

7 Артериал гипотония.

8 Облитерацияловчи атеросклероз(қўл-оёқларда яра, гангрена, прогресяловчи ишемии, шунингдек, бошмия ва коронар қон айланиш етишмаслиги бўлмаганда.)

9. Флебитлар ва тромбофлебитлардан кейинги ҳолатлар (ўткир ҳолатлардан 4 ойдан кейин)

Асаб системаси касалликлари:

1.Радикулитлар, радикулоневритлар , остеохондроз туфайли ,шунингдек токсик, инфекцион-аллергик этиологияли.

2. Полиневритлар, полирадикулитлар, плекситлар, невритлар, фиброзитлар, миалгиялар.

3. Вегетатив полиневритлар, соляритлар, симпатик ганглиотрунцитлар (ўткир даври тугагандан сўнг).

4. Нервлар жароҳатлари, невропатиялар.

Гинекологик касалликлар :

  1. Сурункали сальпингит ва оофоритлар (қўзишдан 2 ойдан кейин)
  2. Параметрит, периметритлар (ўткир давридан 4-6 ойдан кейин).
  3. Чаноқ қоринпардаси чандиқлари.
  4. Сурункали эндометрит, метритлар ремиссии фазасида.
  5. Бачадон букилишлари.
  6. Инфантилизм.
  7. Тухумдон дисфункцияси.
  8. Патологик менопауза .
  9. Менструации бузилишлари.
  10. Турли этиологияли аёллар бепуштликлари.
  11. Операциядан кейинги инфильтратлар(ўткир давридан 2 ойдан кейин).

Таянч-ҳаракат системаси аъзолари касалликлари

1. Ревматоид полиартрит: ноактив фазада ёки минимал ёки ўртача активликда бемор ўз-ўзига хизмат қила олганда.

2. Инфекцион полиартрит аниқ этиологияли (бруцеллёз, посттифоз,  постгриппоз ва .) жараён активлиги белгиларисиз.

3. Остеоартритлар, остеоартрозлар, травматик артритлар.

4. Остеохондроз, спондилёз, спондилоартроз, анкилозловчи спондилоартрит, спондилит.

5. Суяк синишлари (консолидациясиз ва чандиқлар билан асоратланган, бемор ўз-ўзича ҳаракатлана олганда.)

6. Миозитлар, фиброзитлар, миалгиялар.

7. Бўғимлар контрактуралари ва Дьюпюитрен контрактураси.

Тери касалликлари:

1. Псориаз  эритродермия ва артрозсиз, анкилозлар билан (стационар форма),

2. Ўчоқли ва диффуз нейродермит, экссудатив шаклидан ташқари.

3. Сурункали экзема.

4. Себореяли экзема, сурункали босқичи.

5. Ясси қизил темиратки, ўткир ва ярим ўткир даврлардан ташқари.

6. Аллергик табиатли қичима, енгил даражаси.

7. Ихтиоз I-II даражаси.

8. Қичима енгил даражаси, пиордермитсиз.

 

Санаторийда даволанишга қарши кўрсатмалар:

-ўткир юқумли касалликлар то изоляция муддати тугагунча ;

-барча ўткир касалликлар;

-сурункали касалликлар қўзиш босқичида ва йирингли жараён қўшилган бўлса;

-таносил касалликлари;

-руҳий касалликлар;

-наркоманиянинг барча турлари;

-алкоголизм;

-қон касалликлари;

-кахексия (кучли озиб кетиш);

-хавфли ўсмалар;

-эхинококклар (қайси органда жойлашувидан қатъий назар);

-геморрагиялар (қон кетишлар);

-ҳомиладорлик (ҳамма муддатлари);

-сил касаллиги актив фазаси (ҳамма турлари);

-ўпка –юрак етишмаслиги II-III босқичлари;

- қон айланиш етишмаслиги II-III босқичлари;

-гипертония касаллиги III босқичи (оғир кечиши);

-аритмиялар (ҳилпилловчи аритмия, пароксизмал тахикардиялар, экстрасистолиялар);

- блокадалар (атриовентрикуляр ва тармоқлар тўлиқ блокадалари);

-стенокардия (тез-тез хуружлар ва юрак етишмаслиги белгилари билан кечганда);

-миокард инфаркти билан оғриганлар;

-тромбоэмболиялар;

-кардиомиопатиялар;

-ревматизмнинг актив фазаси;

-қизилўнгач, пилорус ва ичаклар стенозлари;

-ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари (қўзиш босқичида ва асоратлар билан кечганда);

-ригид антрал гастрит;

-йўғон ичакнинг солитар ёки кўп сонли полиплари;

-ошқозон-ичак оқмалари;

-ярали энтероколитлар;

-ўт қопи эмпиемаси;

-холецистит ва ўт тош касаллиги оғир хуружлар билан кечганда;

-актив инфекция белгилари(фебрилитет. нейтрофилёз);

-сариқликнинг ҳамма турлари;

-эндокрин семизлик ва озиб кетиш;

-қандли диабетнинг оғир турлари;

-буйрак етишмаслиги II-III босқичлари;