УК «Санаторий Олтинсой»

Олтинсой” санаторийсида беморларни даволаш учун 1р ва 2п скважиналаридан олинадиган минерал сувлар ишлатилади.

«Олтинсой санаторийси» УК – Навоий шахридан 80 км масофада, дарё сатхидан 400 метр баландликда жойлашган, 80  ўринли бальнеологик-курорт.

Санаторий асаб, харакат-таянч , эндокрин, гинекологик, сийдик айириш системаси, тери касалликлари, нафас олиш йўллари тизими касалликларини тиббий тиклаш ва профилактик даволашга ихтисослашган.

Асосий табиий омиллари бўлган, гипертермал (+65+75)С кам минераллашган таркибида радон, мишъяк, фтор, селен, мис, рух ва хлорид-натрий бўлган маъданли сув  ванна ва ичимлик суви сифатида қабул қилинади. Замонавий ташхислаш тиббий аппаратларида текширувлар қилинади. Бундан ташқари, физиотерапия, иссиқ муолажалар, даволаш жисмоний тарбия, умуртқани поқанасини тортиш муолажалари, уқалаш, механик уқалаш ва пархез овқатланиш қўлланилади. Турли шифобахш чойлар ва витаминлашган коктейллар, фитобарда тайёрланади.

Дам олувчилар барча шароитларга эга бир, икки ва уч ўринли хоналарга жойлаштирилади. Оила билан дам олиш учун котежлар мавжуд.

Мароқли дам олишлари учун Бухоро, Самарқанд ва Нурото шаҳарларига, ҳамда “Оқ-тоғ” ён бағирларида жойлашган Лангарота ва Сангижумон зиёротгохларига саёхатлар уюштирилади.

Терапия ва тиббий реабилитация илмий текшириш институти ва “ГИДРОИНГЕО” ГП лабораторияларида бажарилган анализ натижаларига кўра мазкур сувлар кам минераллашган (М 1.7-1.8 г/л) азотли-юқори ҳароратли (640-700 С) кремнийли (H2SiO3  38-55 мг/л) натрий сульфат-хлоридли , кучсиз ишқорий (рН 7.3-7.8) юмшоқ (қаттиқлиги  3.6-3.8 мг.экв/л) сувлар туркумига кириб , 2 л/с дебит билан чиқади.Сув таркибида қуйидаги специфик компонентлар ва микроэлементлар мавжуд: радон – 3.5 нКи/л, фтор – 1.05 мг/л, мишяк, селен, мис , рух ва бошқалар меёрдан кам миқдорда Санитар – бактериологик кўрсаткичлар меёрга мос келади. Мазкур сувлар юрак –қон томир системаси, асаб системаси, таянч-ҳаракат системаси, эндокрин системаси,  сийдик айириш системаси, гинеко-логик ва тери         касалликларида ванна кўрини-шида даволашга ҳамда ошқозон–ичак касалликла-рида даволовчи-ошхона суви сифатида ишлатишга тавсия этилади.